Медицинская авиация в Москве

Мосвкадан тиббий авиарейс буюртма қилишни хоҳлайсизми? AVIAV TM (Cofrance SARL) компаниясига мурожаат қилинг, ва биз сиз учун тезкорик билан керакли форматдаги самолётни энг маъқул шартлар билан топиб берамиз. Санитар ҳаво кемалари турли мақсадларда зарур бўлади:

  • оғир касалларни ташиш учун,
  • офат ҳудудидан жабр кўрганларни эвакуация қилиш,
  • касалларни реабилитация марказларига, санаторияларга ва курортларга етказиш,
  • муддати охирлаб қолган ҳомиладор аёлларнинг ёки янги туғилган чақалоқлари бўлган оналарнинг сайёҳати,
  • қарияларнинг сайёҳлик гуруҳларининг сафарлари ва б.

Медицинская авиация в МосквеБаъзан энг аянчли ҳолат рўй беради, ва шунда одамни эмас, унинг жасадини етказишга тўғри келади. Бундай парвоз шошилинч тарзда ташкил қилиниши зарур ва шунинг билан бирга вафот этган одамга ҳурмат бажо келтиришга имкон бериш лозим.

AVIAV TM (Cofrance SARL) компанияси ушбу вазиятларнинг барчасида ёрдам беради. Фавқулодда вазиятларда, биз, буюртма қилингандан уч соатдан сўнг ҳаво кемасини тақдим қилишга тайёр бўламиз, албатта, рейсни аввалдан буюртма қилиш яхшироқ, бу ҳолда самолёт ёки вертолётнинг оптимал русумини танлаш ва энг маъқул шартларда уни ижарага олишга имкон беради.

 

Асосий ва қўшимча хизматлар

AVIAV TM (Cofrance SARL) компанияси фаолияти ёрдами билан Москвадаги тиббий авиация ўз мижозларига зарур бўлган хизматлар тўпламини тақдим қилади. Биз қуйидагиларга ёрдам берамиз:

  • ҳар қандай вазиятда сайёҳатни бошидан оёқ ташкил қилиш;
  • дунёнинг ҳар қандай шифохонаси билан шартнома тузиш;
  • зарурат бўлганда оптимал тиббий муассасани топиш;Медицинская авиация в Москве
  • касалнинг ҳужжатлар тўпламини йиғиш,
  • рейсни кузатиб боришлари учун тегишли йўналишдаги шифокор, ҳамшира ва санитар билан таъминлаш,
  • трансфер учун шинамгина тиббий автомобиль топиш,
  • касал ва уни кузатиб борётган шахслар қулайликларини таъминлаш,
  • барча сайёҳлар учун визалар ва суғурта қилиш,
  • қариндошлар учун меҳмонхонада хона бронь қилиш,
  • бошқа қўшимча масалаларни ҳал қилиш.

Тиббий ҳаво кемалари ўзининг ички жиҳозланиши бўйича турлича бўлади. Одатда, уларнинг салонида жонлантириш хонасини эслатувчи бутун бошли касалхона хонаси жойлаштирилади. Бу ерда касални ҳаётини сақлаб туриш ва унга биринчи ёрдам бериш учун барча зарур ускуналар мавжуд. Назарий жиҳатдан парвозда ҳатто жарроҳлик амалиётини амалга ошириш мумкин, бироқ, албатта, бундай мажбурий чорага шифокорлар алоҳида ҳолатларда қўл уришади. Биз Сиз учун самолёт ёки вертолётнинг оптимал русумини танлаб берамиз!

 

Самолётга ҳозироқ буюртма беринг

Юқори сифатли тиббий хизмат тақдим қилувчи яхши касалхоналар ҳатто пойтахтда ҳам етарли эмаслиги ҳеч кимга сир эмас. Бунинг устига бу бошқа шаҳарларга ҳам тегишли. Баъзан касалга россиялик шифокорлар ўтказишга тайёр бўлмаган ноёб ва мураккаб жарроҳлик амалиёти зарур бўлиб қолади. Афсуски, йил сайин бундай ҳолатлар кўпайиб бормоқда.

AVIAV TM (Cofrance SARL) компанияси ва Москвадаги санитар авиация Европа, Исроил ёки дунёнинг ҳар қайси мамлакатига рейс амалга оширишга ёрдам беради. Самолёт бортида энг “оғир” касаллар учун барча зарур шароитлар мавжуд бўлади, ҳатто кўп йиллардан бери ётоқда ётиб қолганл учун ҳам. Ҳар қандай имкониятдан фойдаланиш ва соғайиш учун барча кучларни сафарбар қилган ҳолда интилиш зарур!

Медицинская авиация в МосквеAVIAV TM (Cofrance SARL) тиббий ташишлар борасида Европанинг етакчиси ҳисобланади. Биз ҳам юридик шахслар билан, ҳам жисмоний шахслар билан ҳамкорлик қиламиз ва клиника билан бир марталик ёки доимий хизмат кўрсатиш учун шартнома тузишга тайёрмиз.

Бизнинг базамизда – сифатли ва замонавий ускуналар билан таъминланган энг ишончли самолёт ва вертолётлар мавжуд. Биз кузатиб бориш учун исталган йўналишдаги тиббий ходилмарни тақдим этишга ва энг ноёб ихтисосли шифокорларни топиб беришга тайёрмиз.

Тиббий самолётга буюртма бериш учун бизнинг сайтда сўров қолдирсангиз бас. Менежер Сиз билан боғланади ва сайёҳатнинг барча тафсилотларини келишиб олади. Белгиланган соатда жет учишга тайёр бўлади!